“Будем активны в защите окружающей среды и поддержке “зеленой” экономики!”

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ УЧУН (CALL-CENTER)

12-01-2021 | 8487

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ УЧУН (CALL-CENTER) АУТСОРСИНГ ХИЗМАТИ ТАЛАБЛАРИ  “Ишонч телефони”га тушаётган мурожаатлар ҳар куни (якшанба ва байрам кунларидан ташқари) узлуксиз қабул қилиниши лозим.  “Ишонч телефони” хизматининг асосий вазифаси аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлашнинг самарали тизими фаолиятини таъминлаш, мурожаат қилишга оид конституциявий ҳуқуқни сўзсиз амалга ошириши лозим.  “Ишонч телефони” хизмати учун йиллик шартнома тузилади. Мурожаатчининг талабига кўра ўзбек ва рус тилларида хизмат кўрсатиши лозим.  “Ишонч телефони” ҳар ойнинг охирги санасига қадар мурожаатлар юзасидан батафсил статистик маълумотлар тақдим этиши лозим. Статистик маълумотларга мурожаатчилар сони, қайси масалалар юзасидан мурожаатлар кўпроқ бўлаётгани ва бошқа масалалар бўлиши керак.  “Ишонч телефони”нинг фаолияти давомида мижозни ҳаддан ташқари узоқ вақт кутиш режимида ушлаб туриш, иш жараёнидаги узилишлар ва сифатсиз хизмат кўрсатиш бўлмаслиги лозим.  “Ишонч телефони” да IVR хизмати киритилган бўлиши лозим.  “Ишонч телефони”га тушаётган мурожаатларга тўлиқ ва сифатли жавоб беришни ташкиллаштириш мақсадида кўп сўраладиган саволлар базасини яратиши лозим. “Ишонч телефони” хизмати 18000- 20000 та қўнғироқни ўз ичига олган йиллик тўпламдан иборат бўлиши лозим.

Реквизитлар:
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази
Тошкент ш., Боғишамол кўчаси 12-уй
ҳ/р 400110860262667950100045001
СТИР 200626780
Молия вазирлиги Ғазначилиги
ҳ/р 23402000300100001010
XKKM Mарказий банк бош бошқармаси
MФO 00014
СТИР Ғазна:201122919