“Atrof-muhitni asrash va “yashil” iqtisodiyotni qo‘llab-quvvatlashda faol bo‘lamiz!”

Абитуриентлар диққатига!

17-08-2018 | 30574

2018/2019 ўқув йилида республика олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга кириш бўйича тест синовларини топширган абитуриентлар учун минимал ўтиш бали давлат гранти  учун 68,0 ва тўлов-контракт учун 56,7 этиб белгиланди.

Ногиронлиги бўлган шахслар “Олий таълим муассасаларига ногиронлиги бўлган шахсларни қўшимча давлат гранти квоталари асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низом”га асосан кириш имтиҳонларида тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 30 фоизидан (56,7) кам бўлмаган балл тўплаган тақдирда тўпланган баллар кетма-кетлигига асосан қўшимча икки фоизли давлат гранти квоталари доирасида талабаликка тавсия этилади.